Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 07.08.2023 й. N 205 "O`z DSt 734:2023 "Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Газ таъминоти. ички қурилмалар. Ишчи чизмалар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.08.2023 й. 202-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.08.2023 й.

N 202




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

07.08.2023 й.

N 205


БУЙРУҒИ



O`z DSt 734:2023

"Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими.

Газ таъминоти. ички қурилмалар. Ишчи чизмалар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 28 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 202]



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. O`z DSt 734:2023 "Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Газ таъминоти. Ички қурилмалар. Ишчи чизмалар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                                         Б. Закиров

 

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).